UFC чемпиони октагонга қайтиш вақтини эълон қилди

  • 27.08.2026 13:30
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ярим оғир вазн тоифасида UFC чемпиони Карлос Ульберг чехиялик Иржи Прохазка билан чемпионлик жангида тиззасидан жароҳат олганди. Шундан сўнг Янги Зелландия вакили операция қилинди ва ҳозир тикланиш жараёнини бошдан ўтказмоқда.

"Албатта, четда ўтириб, бошқа йигитларнинг чиқишларини томоша қилиш жуда ёмон. Мен ҳали ҳам залга бориб, реабилитация билан шуғулланяпман. Албатта, тўлақонли машқ қилишни, спарринг-шерикларим билан ишлашни хоҳлардим, бироқ ҳозирча бунга бироз эрта. Режага кўра, келгуси йил бошида октагонга қайтиб, камаримни ҳимоя қилмоқчиман", - деди янги зеландиялик Шанхайдаги матбуот анжуманида.

Маълумот учун, Улберг йўқлигида промоушен ярим оғир вазн тоифасида вақтинчалик чемпионлик камарини жорий этиши мумкин. Кўплаб нашрлар мазкур унвонга даъвогарлар сифатида Иржи Прохазка ва Пауло Костани кўрсатмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!