Ҳозиргина Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида "UFC fight island 8" жанг кечаси старт олди. Ушбу саҳифа орқали ҳамюртимиз Зарруҳ Адашев навбатдаги баҳсини ўтказадиган мазкур турнирни матнли тарзда кузатиб боришингиз мумкин. 

22:18: Биринчи раундда мағлубиятдан аранг қутулиб қолган Омари Ахмедов иккинчи раундда рақибини "сабмишен" эвазига енгди. Бризе кутилмаган мағлубиятни қабул қилиб олди. 

21:52: Омари Ахмедов ва Том Бризе келгуси жанг иштирокчилари. Октагон уларни кутмоқда. 

21:48: Рикки Симон 2-раундда оғритувчи усул билан рақибини мағлубиятга учратди. Жанг давомида ҳам унинг устунлигига гувоҳ бўлаётгандик. "Сабмишен"гача ҳам у очколар бўйича олдинда эди. 

21:37: Эндиги навбат Рикки Симон ва Гаэтано Перрильо жангига. 

21:32: Ҳакамларнинг ноякдил қарорига кўра, Су Мудаердзи ғолиб деб топилди. Афсуски, Зарруҳ иккинчи жангини ҳам бой берди. Келгуси жангларида омад тилаймиз. 

21:21: Иккинчи раундда бироз ғалати сценарий гувоҳи бўлдик. Аввалига, Зарруҳ бир нечта қарши ҳужумда рақибини ушлаб қолишга муваффақ бўлди. Раунд сўнгида Адашев кетма-кет икки маротаба қарийб нокдаун ҳолатига тушиб қолди. Учинчи 5 дақиқаликда унга омад тилаймиз. 

21:14: Биринчи раунд якунланди. Ҳар иккала жангчи ўзаро ўрганиш ишларини амалга оширди. Зарруҳ бир неча маротаба бошга зарба йўллашга муваффақ бўлди. 

21:09: Жанг бошланди. Омад, Зарруҳ.

21:05: Мана энди биз кутган жанг бошланмоқда. Зарруҳ Адашев октагонга чиқиб келди. 

21:03: Ҳакамлар тўлиқ давом этган жангда Далча Лангиамбуланинг ғалабасини қайд этди. 

20:42: Навбат Далча Лангиамбула ва Маркус Перес курашига. Жанг бошланишига барча нарса шай. 

Мейсон Жонснинг жангдан кейинги ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Аммо мағлубиятга учраган спортчи кайфияти яхши эканлигини кўрсатмоқда. 

EsL3O7KXUAAA-hY

20:36: Мутлақо кутилмаган бир вазиятда ҳакамлар Франсиско Фигеридони ғолиб, деб эълон қилди. Жанг давомида, бизнингча, Ривьера фаоллик намойиш этганди. Нима ҳам дердик, ғалаба билан Франсискони табриклаймиз. 

20:18: Навбатдаги жангда Франсиско Фигеридо Жером Ривьерага қарши жанг ўтказади. Жангчилар октагонга чиқиб келди. 

EsLw-P0VEAApowb

20:12: Тўлиқ давом этган беллашувдан сўнг, Майк Дэвис ҳакамлар томонидан ғолиб деб эълон қилинди. 

19:51: Навбатдаги жанг Майк Дэвис ва Мейсон Жонс ўртасида кечади. Улар октагонга чиқиб келиб улгурган. 

19:39: Умар Нурмагомедов 2-раундда рақибини бўғиб олиш усули орқали ғалабага эришди. Қойил, Умар. Унинг жангдан кейинги фикрларини Дениэль Кормье эшитди, Хабиб эса таржимонлик қилди. 

19:26: Навбатдаги жанг Умар Нурмагомедов ва Сергей Морозов ўртасида бўлиб ўтади. Спортчилар сўнгги тайёргарлик ишларини олиб боришмоқда. 

19:21: Менон Фиорот 2-раунднинг сўнгида рақибини техник нокаутга учратди. 

19:05: Дастлабки жанг аёллар ўртасида. Унда Виктория Леонардо Менон Фиоротга қарши октагонга кўтарилади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)