"UFC Fight Night 245" турниридан сўнг 3 нафар жангчига 50 минг доллар бериди
АҚШ нинг Лас-Вегас шаҳрида "UFC Fight Night 245" турнири бўлиб ўтди. Мусобақадан сўнг UFC матбуот хизмати 3 нафар жангчига 50 минг доллар қўшимча бонуслар ажратди.
Улардан бири кечанинг асосий тўқнашувида октагонга кўтарилиб, 5-раундда Мишель Перейрани техник нокаутга учратган Энтони Эрнандес бўлди. Шунингдек, Даррен Элкинс ва Даниэль Пинедага ҳам 50 минг доллардан қўшимча мукофот пуллари берилди.
Маълумот учун, мазкур турнирдан кейин Даниэль Пинеда фаолиятини якунлаганини хабар қилди.
Фикрлар