UFC жангчиси Энтони Жошуа, Тайсон Фьюри ҳамда Деонтай Уайлдерни нокаут қилишига ишонмоқда
UFCнинг оғир вазн тоифасидаги америкалик жангчиси Грег Харди ўзини профессионал боксда синаб кўришни режалаштираётганини айтди. 32 ёшли жангчи Энтони Жошуа, Тайсон Фьюри ва Деонтей Уайлдерни жангга чорлади.
“ММAдаги фаолиятимни якунлаганимдан сўнг, ўзимни боксда синаб кўрмоқчиман. Бу ҳақида Дана Уайтга айтишга ҳаракат қиламан. Умид қиламанки, биз буни ташкил қила оламиз. Мен Тайсон Фьюрини, Энтони Жошуани ва Деонтей Уайлдерни нокаут қила олишимга аминман. Aлбатта, бу жуда қийин бўлади, аммо мен буни уддалайман, деб ўйлайман. Бу лаҳзани интиқлик билан кутяпман” - деди Харди.
Асли Америка футболида тобланган Грег ММАдаги фаолияти мобайнида 10 та жанг ўтказган, уларнинг 7 тасида ғалаба қозонган бўлса, 2 бора мағлубиятга учраган. Шунингдек, битта жанг натижаси бекор қилинган. У 19 декабрь тонгида “UFC Fight Night 183” турнири доирасида Марчин Тибура билан тўқнаш келади.
Фикрлар