UFC London. Масвидаль Тиллани нокаутга учратди, Оздемир имкониятни бой берди ва бошқа натижалар

Бугун Лондонда UFC Fight Night 147 турнири бўлиб ўтди.

Асосий кард учрашувлари:

Хорхе Масвидаль беллашувнинг иккинчи раундида Даррен Тиллани нокаутга учратди;

Леон Эдвардс ҳакамлар қарорига кўра, Гуннар Нельсон устидан ғалаба қозонди (28-29, 29-27, 29-28);

Доминик Рейес ҳакамлар қарорига кўра, Волкан Оздемирни мағлуб этди (29-28, 28-29, 29-28);

Натаниэль Вуд Хосе Альберто Квиноньесани беллашувнинг иккинчи раундида бўғиш усули билан ер тишлатди;

Клаудио Силва Дэнни Робертсни оғритиш усули билан енгди;

Джек Маршмэн Жон Филлипсни ҳакамлар қарорига кўра мағлуб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!