UFC нинг сирлари очилди: Жон Жонс ва Даниэль Кормье ўзаро жангларда қанча пул ишлаган?
NSAC томонидан эълон қилинган гонорарларга кўра, Даниэль Кормье "UFC 182" турнирида Жон Жонсга қарши биринчи жангини ўтказганди. Ўшанда у рақибига қараганда тахминан 5,5 баравар кам даромад олган. Бироқ "UFC 214" оқшомидаги реваншга келиб, роллар алмашган.

CСАC маълумотларига кўра, чемпион бўлган Кормье Жонсдан тахминан икки баравар кўпроқ гонорарга эга чиққан.

Аммо бу рақамлар фақат расман эълон қилинган маошлар холос. Кейинчалик Даниэль жангдан кўп ўтмай PPV сотувидан етти хонали тўлов олганини айтди. Бу эса сотув фоизлари умумий молиявий манзарани қанчалик ўзгартириши мумкинлигини кўрсатади.

Фикрлар