UFC Оқ Уйдаги турнирга бир миллиард томошабин жалб этмоқчи

  • 13.06.2026 09:51
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Дунёнинг энг кучли ММА лигаси Оқ Уйда бўлиб ўтадиган UFC турнирини бир миллиард киши томоша қилишига умид қилмоқда. Бу ҳақда Вашингтонда бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида АҚШ давлат котиби Марко Рубио хабар берди.

"Бутун дунё бўйлаб миллиардлаб одамлар Америка ўзининг 250 йиллигини Оқ Уй фонида нишонлаётгани ва дунёнинг энг яхши спортчиларидан баъзилари ушбу октагонда жанг қилаётганини томоша қилади.

Президент Кеннеди биз одамни Ойга жўнатамиз ва уни Ерга эсон-омон қайтарамиз деб эълон қилганида, ҳеч ким ишонмаганди. Лекин биз буни уддаладик.

Биз ҳеч ким журъат этмаган ва ҳеч ким интилмаган ишни бажаришга интилувчи миллатмиз ва қайсидир маънода UFC ҳам шундай", - деди Рубио.

Маълумот учун, 15 июнь куни ўтказиладиган турнир карди еттита жангдан иборат бўлиб, улардан иккитаси чемпионлик мақомига эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!