UFC президенти Конор Макгрегор қачон октагонга қайтишини айтди

UFC президенти Дэйна Уайт икки вазн тоифасидаги собиқ чемпион Конор Макгрегор қачон октагонга қайтишини айтди. 

"Ҳозир менда унга ҳеч қандай таклиф йўқ, сабиби у тайёр эмас. Ёзда ҳаммаси ўзгариши мумкин. Кўрамиз, у қачон жанг ўтказишга тайёр бўларкин. Шифокор унга 100 фоизлик розилик берганида, биз эҳтимолий рақибларни излай бошлаймиз. 

Агар барчаси ижобий бўлса, биз уни кузда қайтишини кутяпмиз. Унинг оёғи яхши тузалиб, тўлиқ машқ қилиш учун рухсат олса, эҳтимол кузнинг бошида қайтади", - деди Уайт.

Эслатиб ўтамиз, Макгрегор 2021 йилдан буён жанг ўтказмаяпти. У UFC 264 турнирида жароҳат олганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!