UFC президенти Магомед Анкалаевга қачон чемпионлик жанги берилишини айтди

  • 24 июнь, 09:10
  • 0
  • MMA

UFC президенти Дана Уайт россиялик ярим оғир вазндаги энг яхши жангчи Магомед Анкалаев рейтингдаги ўрнини сақлаб қолса, чемпионлик жангини олишини айтди.

"Ҳа, Анқалаев яқин келажакда рейтингдаги ўз ўрнини сақлаб қолса, чемпионлик учун курашади", - деди Уайт матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, 13 январь куни UFC Fight Night 234 турнири доирасида бўлиб ўтган сўнгги жангида Магомед Анкалаев бразилиялик жангчи Жонни Уокер билан учрашган эди. Жанг иккинчи раундда Анкалаевнинг нокаут эвазига ғалаба қозониши билан якунланди. Магомед учун бу ғалаба 2022 йилнинг июлидан бери биринчиси бўлди.

Маълумот учун, Москва вақти билан 29-июндан 30-июнга ўтар кечаси ярим оғир (84 кг) вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Алекс Перейра чехиялик Жири Прочазка билан реванш жангини ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!