UFC промоушени Қозоғистонда турнир ўтказиши мумкин
UFC вице-президенти Девид Шоу промоушен келажакда ўз турнирларини ўтказиши мумкин бўлган мамлакатларни санаб ўтди.
“Рўйхатимизда бизни қизиқтирган бир қанча Осиё давлатлари бор. Саудия Арабистонидаги каби тажрибани такрорлашимиз мумкин. Баҳрайн, Иордания, Қозоғистон, Грузия, Озарбайжон каби давлатларда учрашувлар ўтказиш учун яхши базамиз бор. Биз баҳолаётган имкониятлар бор, лекин ҳозирча аниқ бир нарса айтиш мумкин эмас”,- деди Шоу UFC он "ABC 7" тадбиридан кейинги матбуот анжуманида.
Фикрлар