UFC га бир қадам... Ҳамюртимиз АҚШда октагонга кўтарилади

  • 13.01.2026 09:16
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, ўзбекистонлик 24 ёшли аралаш яккакураш устаси Камронбек Ортиқов Америка Қўшма Штатларида хитойлик таниқли UFC жангчиси Сонг Ядонг ва UFC фахрийси Юрайя Фейбер билан машғулот олиб бораётган эди.

Tecno

Бугун ҳамюртимиз ўзининг Instagram саҳифасига жойлаган постида кейинги жанги ҳақида маълум қилди. 

Унга кўра, Ортиқов 12 февраль куни АҚШнинг Коста-Меса шаҳрида ўтказиладиган "Fight Club OC" турнирида октагонга кўтарилади. Ўша оқшом Камронбекка Грузия вакили Ника Сабанашвили рақиблик қилиши белгиланган.

Қайд этиш жоиз, кичик бир қишлоқдан чиққан иқтидор эгаси Камронбек Ортиқов жонкуяр ва мехнатсеварлиги билан танилган мураббий Дониёрбек Рўзиевнинг шогирди саналади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!