UFC ярим йиллик якунлари бўйича энг яхши жангчиларни эълон қилди

  • 8 июль, 09:29
  • 0
  • MMA

UFC промоутерлиги 2024 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича лиганинг энг яхши 5 нафар жангчиси номини эълон қилди. UFC матбуот хизмати ушбу рўйхатни ташкилотнинг расмий сайтида жойлаштирди.

Жорий йилнинг биринчи ярмидаги UFC’нинг энг яхши 5 та жангчиси:

1. Алекс Перейра (11-2).

2. Илия Топурия (15-0).

3. Роберт Уиттакер (27-7).

4. Ислам Махачев (26-1).

5. Макс Холлоуэй (26-7).

Эслатиб ўтамиз, Алекс Перейра UFC 300 ва UFC 303 турнирларида иштирок этган. Ҳар иккала мусобақада ҳам у оқшомнинг асосий жангларида қатнашган ва ҳар иккисида ғалаба қозонган. UFC 300 мусобақасида бразилиялик спортчи ярим оғир вазн тоифасида собиқ чемпион америкалик Жамол Хиллни биринчи раунддаёқ нокаутга учратди. UFC 303 мусобақасида эса Алекс машҳур чехиялик жангчи Иржчи Прохазкани иккинчи раундда нокаутга учратди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!