Қуйидаги тугмани босиш орқали энг сўнгги воқеаларни ўз вақтида кузатиб бориш мумкин бўлади.

ЯНГИЛАШ

01:50: Гетжини у оёқлари билан бўғиб олиб, мағлубиятга учратди. Хабиб отасисиз илк ғалабасини кўз ёшлар билан қабул қилди. 

01:48: Биринчи раунд кутилганидек шиддатли кечди. Қойил!

01:41: Жанг бошланди. 

01:38: Жангчилар октагонга тушиб келди. Барча нарса тайёр.

01:21: Ҳа, Уиттакер ғалаба қозонди. Энди Хабиб - Гетжи!!!

01:19: "Co-main event" якунланди. Катта эҳтимол билан ҳакамлар Уиттакернинг ғалабасини эълон қилишади.

01:03: Уиттакер ва Канноньер жанги бошланди.

00:43: Харрис ҳакам қарорига кўра, жангни давом эттира олмайди. Волков техник нокаут эвазига ғалаба қозонди. 

00:31: Навбат Волков - Харрис жангига. Яхши жанг бўлиши кутиляпти. 

00:11: Фил Хейвс ва Жейкоб Малкун ўртасидаги жанг 18 сония давом этди. Хейвсдан супер нокаут.

00:09: Хабиб аренага келиб улгурган. 

23:52: Лаурен Мёрфи Лилия Шакировани бўғиб олиш усули билан мағлубиятга учратди. Афсус, мағлубият билан бошланди. Келгуси жангларда омад тилаймиз.

23:39: Навбат Лилия Шакировага. Омад тилаймиз. Ўзбекистон байроғи ва ўзбек қўшиғи билан чиқиб келди. 

22:24: Анкалаев ажойиб нокаут билан ғалаба қозонди. Ҳакамлар ҳатто уни тўхтатиб қолишга ҳам улгуришмади. 

23:16: Кутелаба ва Анкалаев ўртасидаги узоқ муддатли қарама-қаршилик давом этади ва бугунги жангда кўп нарса ҳал бўлиши керак.

22:47: Туиваса нокаут эвазига ғалаба қозонди.

22:36: Туиваса ва Стрюв жанги старт олмоқда. Оғир вазнлилар баҳси.

22:29: Кейси Кенни ҳакамлар қарорига кўра, ғолиб деб эълон қилинди.

22:27: Жанг ўз якунига етди. Тўлиқ давом этган баҳс ғолибини кутамиз.

22:11: Натаниэль Вуд ва Кейси Кенни жанги бошланди. 

21:50: Раҳмонов рақибини бўғиб олиш усули орқали мағлубиятга учратди. 

21:42: Қозоғистонлик енгилмас жангчи Шавкат Раҳмонов бразилиялик Оливейрага қарши дебют жангини ўтказади.

21:32: Учинчи жангда кутилмаган дуранг қайд этилди. Кўпчилик корейс жангчисининг ғалабасини тахмин қилганди. Тўлиқ давом этган илк курашда ғолиб номи аниқланмай қолди. 

21:10: Ун Жанг ва Сэма Элви жанги бошланди.

21:07: Кейинги жангда Лиана Жожуа Миранда Маверикка имкониятни бой берди.

21:03: Жанглар бошланиб улгурди. Биринчи жангда Жоэль Алварез Александр Яковльевни мағлубиятга учратди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар