UFC'га айланиб кетган баҳсда Португалия ғалаба қозонди
Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Португалия ўз майдонида Чилини қабул қилди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, 58-дақиқада Гонсалу Гедеш ҳисобни очган бўлса, 75-дақиқада Бруну Фернандеш жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади. Бироқ 90+2-дақиқада Сепеда ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.
Шунингдек, баҳс давомида Рафаэл Леау ва Иван Роман ўртасида кескин тортишув юзага келди. Натижада бош ҳакам ҳар икки футболчига ҳам қизил карточка кўрсатиб, уларни майдондан четлатди.
Шу тариқа, Роберто Мартинес шогирдлари бўлажак мундиал олдидан ўтказилган навбатдаги назорат учрашувида ғалаба қайд этди.
- Халқаро - Халқаро ўртоқлик учрашувлари
- Товарищеские матчи 1
Португалия
- Gonçalo Guedes 58'
- Bruno Fernandes 75'
Тугаган
2
:
1
06.06.2026 22:45
Чили
- Lucas Cepeda 90'

Фикрлар