Уилшер
Ads

Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Жек Уилшер кеча УЕФА Европа лигаси гуруҳ босқичи сўнгги турида Беларуснинг "Батэ" (6:0) клубига қарши бўлиб ўтган учрашувда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, ушбу гол 25 ёшли англиялик футболчи учун сўнгги 2,5 йил ичида "Арсенал" сафида расмий учрашувларда киритган биринчи голи бўлди.

Маълумот учун, Уилшер сўнгги марта 2015 йилнинг май ойида "Вест Бромвич" дарвозасини ишғол этган.