Уилшир "Арсенал"да қолиш учун камроқ маош олишга ҳам рози

Жорий мавсум якунида “Арсенал” билан амалдаги шартномаси якунланадиган ярим ҳимоячи Жек Уилшир тез орада “канонирлар” билан келишувни узайтиради.

Тарқатилган хабарларга қараганда 26 ёшли футболчи янги шартномага кўра ҳафтасига 90 минг фунт маош олади. Айтиш лозимки, унинг айни дамдаги ҳафталик маоши 110 мин фунт ҳисобланади. Ўз-ўзидан маълумки Уилшир камроқ маош эвазига бўлса ҳам Лондонда қолишга рози.

Маълумот учун, Жек Уилшир жорий мавсум премьер-лигада жами 14та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!