“Уимблдон” – “Ньюкасл” учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. Сабаби...
Англия Лига кубогининг 3-раунди доирасидан ўрин олган “Уимблдон” – “Ньюкасл” учрашуви Лондондаги “Черри Ред Рекордс” стадионига сув тошгани туфайли қолдирилди. Бу ҳақда ҳар иккала клуби матбуот хизматлари маълум қилди.
“Уондл дарёсида сув кўтарилиши туфайли стадионимиз ва унинг атрофидаги ҳудудни сув босди. "Ньюкасл" билан Лига кубоги 3-раунд ўйини қолдирилди. Стадион маълум муддатга ёпилди”, - дейилади “Уимблдон” клуби баёнотида.
Эълон қилинган видеоларга қараганда, кучли ёғингарчилик туфайли стадион майдонидаги чим қатламлари олиб ташланган, майдоннинг бир қисмида чуқурча ҳосил бўлган.
Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйин 24 сентябрь куни бўлиб ўтиши керак эди. Ҳозирда учрашувнинг янги санаси масаласи ҳал қилинмоқда.
Фикрлар