Уимблдон. Новак Жокович турнирнинг 7 карра чемпионига айланди
Теннис бўйича "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Уимблдон" турнирининг эркаклар ўртасидаги беллашувлари ниҳоясига етди.
Ҳал қилувчи баҳсда сербиялик Новак Жокович Австралия вакили Ник Кирьосга қарши кортга чиқди. Кутилмаганда илк сетни бой берган Новак кейингиларида фаолликни оширди ҳамда ўйин тақдирини ўз фойдасига ҳал этди. Якуний ҳисоб - 4:6, 6:3, 6:4, 7:6(7:3).
Шу тариқа, 35 ёшли ракетка устаси 7 карра Британия очиқ чемпионати ғолибига айланди. Шунингдек, унинг "Улкан тож" туркумидаги мусобақаларда қўлга киритган бош совринлари сони 21 тага етди.
Фикрлар