Украина чемпионатида жамоалар сони оширилмайдиган бўлди

Украина футбол федерациясида Украина премьер-лигасида иштирок этаётган клублар вакиллари ўртасида қайта йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Ушбу йиғилиш кун тартибидаги асосий масала янги 2019/20 йилги мавсумда премьер-лига жамоалари сонинига аниқлик киритиш бўлди. Ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра 12 та вакилдан 8 таси келгуси мавсумда ҳам чемпионатда 12та жамоа қолишини ёқлаб овоз берган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Украина премьер-лигаси формати ўзгартирилиб, чемпионатда 16та жамоа иштирок этиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!