Украина футболи раҳбари ҳибсга олинди. Унга қандай айблов қўйилмоқда?
Украина футбол ассоциацияси раҳбари Андрей Павелко Киевда фирибгарликда гумонланиб ҳибсга олинди.
Украиналик журналист Богдан Андриюкнинг сўзларига кўра, Павелко г 9 миллион 880 минг гривна гаров пули эвазига озодликка чиқиши мумкин.
Аввалроқ Павелкога нисбатан сунъий майса заводи қурилиши бўйича жиноий иш очилган эди. УАФ раҳбари сунъий майса заводи қуриш учун мўлжалланган халқаро ёрдам маблағларини ўзлаштиришда айбланмоқда. УАФ эса ҳозирча бу айбловларни рад этмоқда.
Аввалроқ суд УАФ бош котиби Юрий Записотскийни ҳам ҳибсга олиш ва гаров эвазига озод қилиш ҳақида қарор қабул қилганди.
Фикрлар