Украина президенти терма жамоасининг ғалабасига қандай муносабат билдирди?
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат терма жамоасининг “Евро-2020” 1/8 финал босқичида Швеция устидан (2:1) қозонган ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ҳа-а-а, бу ғалаба-а-а! Биз Европа чемпионатининг 1/4 финалидамиз!!! 121-дақиқада ақл бовар қилмайдиган кескинлик, қўшимча вақтда ақлдан озиш ва сеҳрли якун. Бу жуда ажойиб эди! Йигитлар, респект! Сизлар ҳақиқий жангчиларсиз! Украинага шон-шараф!" – деб ёзди Зеленский ўзининг твиттердаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Украинага ғалаба келтирган голларга Александр Зинченко (27) ва Артём Довбик (120) муаллифлик қилди.
Андрей Шевченко бошчилигидаги жамоа энди мусобақанинг чорак финалидаь Англия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар