Украина терма жамоасида бош мураббий ўзгариши мумкин
Славен Билич Украина терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, Украина футбол ассосиасияси раҳбариятига 7 март куни “Уотфорд” томонидан истефога чиқарилган хорватиялик мутахассис ёқади.
УАФ жамоанинг ҳозирги мураббийи - Руслан Ротаннинг келажагини муҳокама қилмоқчи ва агар у истеъфога чиқарилса, Билич унинг ўрнини эгаллаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 1 март куни УАФ Ижроқўми йиғилишида Руслан Ротан Украина терма жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланган эди. Аммо Украина футбол ассосиасияси "Ал-Айн"да фаолият юритаётган Сергей Ребров билан шартнома имзолаш бўйича музокара ўтказишга қарор қилгани ҳам ҳақиқат.
Ротан қўл остида Украина терма жамоаси Евро-2024 саралаши доирасида 1 та ўйин ўтказди. Англияга қарши ўйинда украинлар 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Улар кейинги ўйини 16 июнь куни Шимолий Македонияга қарши ўтказишади.
Фикрлар