Украиналик Довбик Ла Лигада ой футболчиси бўлди! (Фото)

"Жирона"нинг украиналик футболчиси Артём Довбик Ла Лигада энг яхши футболчи, деб топилди. Чемпионатда декабрь ойи бўйича лауреатлар эълон қилинди ва Довбик "ойнинг энг яхши ўйинчиси" номига сазовор кўрилди. 

Эслатиб ўтамиз, Артём жорий мавсум ажойиб сермаҳсуллик намойиш этмоқда. Давом этаётган мавсум ҳужумчи ўз ҳисобига аллақачон 11 гол ва 5 ассистни ёздириб қўйди. 

Испанияда унинг натижасига энг яқин кўрсаткични "Реал" юлдузи Жуд Беллингем қайд этган. Англиялик ярим ҳимоячи ҳисобида 13 гол ва 2 ассист мавжуд. 

довбик

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!