Украиналик журналист Бектемир Мелиқўзиевга зўр рақиб топиб қўйди

Таниқли украиналик журналист, vRINGe.com сайти бош муҳаррири ўринбосари Святослав Осипов Детройт шаҳрида (АҚШ) ташкил этилган бокс оқшомидаги ғалабасидан қозоғистонлик боксчи Али Аҳмедов (21-1, 15 КО) тўғрисида Sports.kz сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Йил охиригача Аҳмедов яна бир нечта жанг ўтказади, келаси йили эса чемпионликга ҳаракат қилади. У ажойиб жангчи. Иқтидорли жангчи. Умид қиламанки, у психологик жиҳатдан кучли жангчи. Лекин уни рейтингда кўтаришга мажбурлашдан фойда йўқ. Унинг учун озирча энг максимали Демонд Николсон ёки Жек Каллен билан жанг.

Мен Али Аҳмедов ва Бектемир Мелиқўзиев ўртасидаги якуний элиминаторни кўришни орзу қиламан. Балки бир йилдан кейин, аммо ҳозир эмас. Назарий жиҳатдан бу амалга ошиши мумкин, чунки ҳозир улар бир платформада чиқиш қилишяпти”, - деди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Аҳмедов океан ортида “Бузғунчи” лақабли 40 ёшли коста-рикалик Энкарнасион Диас (18-4, 11 КО) билан жанг қилган эди. Ушбу жанг супер ўрта вазн тоифасида бўлиб ўтди. Аҳмедов ўн раундга мўлжалланган бу жангни иккинчи раунддаёқ техник нокаут билан ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilhomjon Feyz
28/05/2024 16:30
Эдгор Берланга. Сўзсиз дахшатли жангга гувохи бўлардик.