Украинлар бир зарба билан тарихда қолди
Европа чемпионатининг нимчорак финали доирасида Украина терма жамоаси Швецияни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўлланма олди.
Шотландиянинг Глазго шаҳри мезбонлик қилган ушбу учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида дуранг билан тугади.
Ғолибни аниқлаш учун қўшиб берилган таймларнинг сўнгги дақиқасида украиналик ҳужумчи Артём Довбик аниқ зарба билан жамоаси ғалабасини таъминлади. Бу тўп 120, 37-дақиқада киритилди ва Европа чемпионатида энг кеч урилган ғалабали гол сифатида қайд этилди.
Аввалги рекорд франциялик Мишель Платинига тегишли бўлиб, 1984 йилги мусобақада Португалия дарвозасига киритилганди. Ўшанда машҳур ҳужумчи 118, 53–дақиқада дарвозани ишғол қилган.
Умуман олганда эса, Европа чемпионатлари тарихида энг кеч урилган гол муаллифи туркиялик Семих Шентурк ҳисобланади. У 2008 йилги мусобақада учрашувнинг 121, 01-дақиқасида Хорватия дарвозабонини ожиз қолдирган, бироқ бу гол Туркияга ғалаба келтиришга етарли бўлмаган эди.
Фикрлар