Улар финалда ўйнамайди! Бош мураббий Испанияда иккита йўқотиш борлигини айтди

Германия мезбонлик қилган Европа чемпионати Испания ва Англия терма жамоалари ўртасидаги финал ўйини билан якун топади.

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте финал ўйинида икки нафар футболчи терма жамоага ёрдам бера олмаслигини айтди.

- Мен шу пайтга қадар жуда яхши ишлаган икки ўйинчи – Педри ва Айосе Пересга миннатдорлик билдираман. Афсуски, Педри жароҳат олиб сафдан чиқди.

Айосе Перес эса, илк учрашувиданоқ муаммоларга дуч келди, бироқ ҳар жои жуда катта ҳажм меҳнат қилди. Таассуфки, улар финалда ўйнай олмайди.

Финал олдидан Гави келади ва бизни қўллаб-қувватлайди. Унга 27-рақам берилади, - деди Луис де  ла Фуэнте.

Испания ва Англия терма жамоалари ўртасидаги финал бугун Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!