Улар “Манчестер Юнайтед”ни чемпион қилади!

Уле-Гуннар Сульшер жамоасининг совринли ўринлар учун курашиши таъминлаш мақсадида таркибни сезиларли даражада кучайтирмоқчи.

Шу боис, норвегиялик мураббий клуб хўжайинларини уч нафар юлдузни трансфер қилишга кўндиргани айтилмоқда.

Манбаларнинг маълум қилишича, манчестерликлар “Реал”дан кетаётган ҳимоячи Рафаэль Варан, “Борусси” қўйиб юборишга рози бўлган Жейдон Санчо ва “Вест Хэм” ушлаб қола олмайдиган Деклан Райсни харид қилмоқчи.

Бу трансферлар учун “Манчестер Юнайтед” ўз ғазнасидан 250 миллион фунтга яқин маблағ ажратиши керак бўлади. Агар трансферлардан бири ўхшамай қолса, захира варианти сифатида “Вильярреал” ҳимоячиси Пау Торрес номи ҳам рўйхатга киритилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)