Улар омадсизларми? Ўз финалларини ютқазган ўйинчилар рейтинги ҳақида

Италиялик собиқ футбол юлдузларидан бири Паоло Мальдини яқинда журналист Кристиан Вьери билан уюштирилган онлайн-интервью чоғида финаллардаги мағлубиятларини эсга олиб ўтди:

«Мен – футбол тарихидаги энг омадсиз ўйинчиман. Кўплаб совринларни ютганман, бироқ шу билан бирга Чемпионлар лигасининг 3 та финалида, бир марта Европа Суперкубогида, 3 бор қитъалараро Кубок финалида, 1 мартадан жаҳон ҳамда Европа чемпионатлари финалларида мағлуб бўлганман.

«Милан» клуби афсонасининг ўша гапларидан кейин «Marca» нашри ходимлари фаолиятлари давомида энг кўп финалларда ютқазган омадсиз ўйинчилар рейтингини тузиб чиқдилар.

1. Хавьер Маскерано – финалларда 11 мағлубият (5 марта терма жамоа, 6 бор клуб сафида);

маскерано

2. Патрис Эвра – финалларда 5 мағлубият (2-ўрин берилганига сабаб, Эвра Чемпионлар Лигасининг 4 та финалида ютқазган ягона ўйинчи саналади. Шунингдек, у ЕВРО-2016 финалида ҳам омадсизликка учраган);

эвра

3. Арьен Роббен – финалларда 6 мағлубият (2 – Чемпионлар Лигаси, 3 - Суперкубок, 1 – терма жамоа сафида ЖЧ-2010 финали).

роббен

4. Михаэль Баллак – финалларда 6 мағлубият (4 таси 2002 йилда (Германия Лига Кубоги, Германия Кубоги, Чемпионлар Лигаси, ЖЧ-2002), 2 таси 2008 йилда (Чемпионлар Лигаси ва ЕВРО-2008);

баллак

5. Алессандро Дель Пьеро – финалларда 4 мағлубият (3 – Чемпионлар Лигаси, ЕВРО-2000);

дель пьеро

6. Лотар Маттеус – финалларда 4 мағлубият (ЖЧ-1982, ЖЧ-1986, 2 – Чемпионлар Лигаси);

маттеус

7. Гонсало Игуаин – финалларда 3 мағлубият (1 – Чемпионлар Лигаси, 2 – Америка Кубоги);

игуани

8. Жанлуижи Буффон – финалларда 3 мағлубият (барчаси Чемпионлар Лигасида).

буффон3

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар