Улар орасида тўрт нафар ўзбек футболчиси бор...

Қозоғистон Премьер-лигасида ҳам янги мавсум бошланди. Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари бу гал амалдаги чемпиони “Ордабаси”, ташкил топганининг 70 йиллигини чемпионлик билан нишонлашга интилаётган “Қайрат” ва “Қайсар” жамоалари ўйинларини алоҳида эътибор билан кузатиб боради.

Чунки бу йилги чемпионатда ўзбек футболининг тўрт нафар тарбияланувчиси – “Ордабаси”да Шаҳбоз Умаров ва Жасур Яхшибоев, “Қайрат”да Иброҳимхалил Йўлдошев ҳамда “Қайсар”да Шоҳназар Норбеков тўп тепмоқда.

383cc8810c26a3dc971795df8104df86

Статистика мутахассислари Қозоғистон Премьер-лигасининг янги мавсумида 58 нафар футболчи ушбу мусобақада дебют қилганини ҳисоблаб чиқишди.

Энг кўп хорижлик футболчини ўйнаётган жамоа сифатида “Женис” қайд этилган. Бу клуб жами 11 нафар легионер хизматидан фойдаланмоқда.

Энг кам легионерга эга клублар – иккитадан хорижлик ўйинчини рўйхатдан ўтказган “Қайсар” ва “Қайрат” ҳисобланади. Қизиғи шундаки, ҳар икки клубдаги легионерларнинг бир нафардани ўзбеклар – Шоҳназар Норбеков ва Иброҳимхалил Йўлдошевдир.

Премьер-лигада илк бор майдонга тушган 58 нафар чарм тўп устасидан атиги уч нафари – Нурбол Ануарбеков (“Женис”), Мирас Уманиязов (“Актобе”), Ерсултан Торекул (“Кайсар”) маҳаллий футбол клублари тарбияланувчилари ҳисобланади.

Ўзбекистонликлардан фақатгина Шаҳбоз Умаров Қозоғистон Премьер-лигасида ўйнаш бўйича катта тажриба тўплаган ва амалдаги чемпион ҳисобланади. Жасур Яхшибоев, Иброҳимхалил Йўлдошев илк турда бошланғич таркибда, Шоҳназар Норбеков захирадан майдонга тушиб, қўшни мамлакат чемпионатида дебютини нишонлади.

Манбага кўра, Қозоғистон Премьер-лигасининг 2024 йилги мавсумида дебютини ўтказган хорижлик футболчилар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

Матия Ром, Зураб Тевзадзе, Арб Манай, Иракли Бидзинашвили, Кристиан Новак, Сергей Волков, Ильяса Зульфиу, Василиос Карагунис, Марин Беланчич, Жон Клебер Оливейра да Силва (“Женис”), Папе Алиун Ндиайе, Эдедем Эдем Эссьен, Аҳмад Ал-Мессауди, Иван Миладинович, Дэвид Борис Энен, Радослав Цонев, Годберг Барри Копер (“Тобол”), Уче Хэрри Агбо, Габи Жуниор Кики, Богдан—Илие Вэтэжелу, Хосе Франсиско Севальос Энрикес, Жайро Эстефано Жан (“Актобе”), Майком Родригес, Робер Ндип Тамб, Николай Золотов, Иван Шараванья, Никита Корзун, Квентин Корнетт (“Елимай”), Феди Селим Бен Чоуг, Антонио Жаколиш, Артём Архипов, Бранислав Слука, Леонардо Вака Гутьерез, Виктор Велкоски (“Турон”), Режиналдо Лопес де Исус, Ловро Чвек, Жасурбек Яхшибоев, Златан Шехович, Игорь Пластун (“Ордабаси”), Зоран Нижич, Владислав Сорокинс, Олексий Шебетун, Иракли Бугридзе (“Қизилжар”), Иоаннис Масоурас, Барнс Осей, Усман Камара (“Астана”), Николай Сигневич, Нганду Каямба Жоэл, Ламин Жаржоу (“Атирау”), Филип Стаменкович, Имеда Ашортия, Хуан Асприлья (“Шахтёр”), Иброҳимхалил Йўлдошев, Гиорги Зария (“Қайрат”), Шоҳназар Норбеков (“Қайсар”).

Умуман олганда, Қозоғистон Премьер-лигасида бу мавсум 13 та жамоа ўзаро рақобатлашади. Улар ҳаммаси бўлиб 352 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди. Шундан 39,2 фоизи, яъни 138 нафари хориж узоқ ва яқин хориждан келган.

65d0a3e6d2a24

Премьер-лигада дунёнинг турли минтақаларидаги жами 46 мамлакатдан келган футболчилар иштирок этмоқда. Энг кўп ўйинчи Беларусдан – 17 нафар. Россиядан 16, Бразилия ва Грузиядан 11 нафардан футболчи бор.

Ўринбоев Англияга қандай бориб қолди?

Легионеримиз Англияда ўйин ўтказади

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!