Улар яна бирга ишлашлари мумкин
Ads

Бундан аввалроқ “Рома” билан шартномаси якунлангач эркин агентга айланган ярим ҳимоячи Даниэле де Росси фаолиятини А Сериянинг бошқа бир клубида давом эттирмоқчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик.

Sky Sport Italia нашрининг ёзишича 35 ёшли футболчининг янги жамоаси "Сампдория" бўлиши мумкин. Гап шундаки, генуяликлар бошқарувига тайинланган Эусебио ди Франческо бир неча йил “Рома”да де Росси билан бирга фаолият олиб борган ва шу боис у футболчининг тажрибасига ишонмоқда.

Маълумот учун, де Росси “Рома” таркибида 2002-2019 йилларда тўп сурган.