Улар ёш, лекин зўр! Суперклуб иккита ноёб талант топди
Англия Премьер-лигасида пешқадамлик қилаётган “Арсенал” клуби таркибини иқтидорли ёш ўйинчилар билан тўлдириб боришга алоҳида эътибор қаратмоқда.
“Канонирлар” скаутлари бош мураббий Микель Артетага икки нафар салоҳияти юқори ўйинчи топиб беришди.
Улардан бири Родриго Мендоса Испаниянинг “Эльче” жамоасида ўйнаяпти. 20 ёшли футболчи жорий мавсумда 18 та учрашувда майдонга тушиб, бир жуфт гол киритди.
Мендосанинг клуб билан яна уч йиллик шартномаси бор. Унинг трансфер бозоридаги нархи 9 миллион еврони ташкил қилади.
Иккинчи номзод Бундеслинада “Айнтрахт” шарафини ҳимоя қилаётган қанот ҳужумчиси Дан-Маттео Баойядир.
20 ёшли бу ўйинчи 24 та учрашувда рақиблар дарвозасини учта марта ишғол қилиб, битта ассист муаллифи ҳам бўлди. Унинг клуб билан келишуви 2029 йилнинг ёзигача давом этади. Transfermarkt портали Баойяни 25 миллион еврога баҳолаган.



Фикрлар