Уларга жамоада ўрин йўқ: “Барса” уч футболчи билан хайрлашади
“Барселона” мутасадиллари жамоа юқори мақсадлар сари курашиши учун келаси мавсум олдидан таркибида жиддий ўзгаришлар қилишга тайёргарлик кўрмоқда.
Иш таркибни тозалашдан бошланади. Бу ўзгаришлар клуб ғазнасига пул тушириш, маошлар фондини қисқартириш, керак бўлмай қолган ўйинчилардан қутилиш ва янги ижрочиларга сармоя ва жой бўшатиш мақсадида амалга оширилади.
Манбаларнинг таъкиладлашича, Каталония суперклуби ёзда Френки де Йонг, Ферран Торрес ҳамда Ансу Фатини сотиб юборишга қарор қилган.
Френки де Йонг янг лойиҳада ярим ҳимоянинг етакчи ўйинчисига айлана олмади. Лигада энг катта маош олаётган футболчининг фойдалилик даражаси унга берилаётган маблағни оқламаяпти.
Ферран Торрес асосий таркибга кириш учун рақобатда ҳеч ўзини кўрсата олмаяпти. У кейинги пайтда захира ўриндиғи ўйинчисига айланиб қолган.
Ансу Фати бир пайтлар “Мессининг вориси” сифатида қадрланарди. Кетма-кет жароҳатлар уни “Барселона” учун керак бўлмай қолган футболчига айлантирди.
Фикрлар