Уларнинг кучи тезликда. Англиянинг "чақмоқ" футболчилари
“Манчестер Сити” ҳимоячиси Кайл Уокер тез югуриш бўйича енгил атлетикачилардан қолишмас экан. Ўтган мавсумда у соатига 37,80 километр тезлик қайд этди ва бу Англия чемпионатида энг зўр кўрсаткич сифатида қайд этилди.
Иккинчи ўрин соатига 37,79 километр тезлик кўрсатган “Вулверхэмптон”нинг энг бақувват футболчиси Адама Траорега насиб қилди. Ундан сал секинроқ (соатига 37,59 километр) югурган “Манчестер Юнайтед”нинг ёш юлдузи Мэйсон гринвудга насиб қилди.
Англиянинг энг тезкор футболчилари билан танишинг:
1. Кайл Уокер, «Манчестер Сити» — 37,80 км/с
- Адама Траоре, «Вулверхэмптон» — 37,79.
3. Мэйсон Гринвуд, «Манчестер Юнайтед» — 37,59.
- Трезеге, «Астон Вилла» — 37,59.
- Эрон Уан-Биссака, «Манчестер Юнайтед» — 37,59.
- Чағлар Суюнжу «Лестер» — 37,55.
- Энсли Мэйтленд-Найлз, «Арсенал» — 37,55.
- Шейн Лонг, «Саутгемптон» — 37,55.
- Фред, «Манчестер Юнайтед» — 37,29.
- Фил Фоден, «Манчестер Сити» — 37,13.
Фикрлар