Улуғбек Бақоев: "Барчаси амалга оширилса, "Сўғдиёна"да кўрсатган натижадан ҳам яхшисига эришиш мумкин, бироқ..."

Cоcа-Cоlа Суперлига 9-туридан ўрин олган «Бухоро» – «Металлург» (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу мавсум ўз майдонимиздаги илк ғалабани қўлга киритдик. Учрашувдан олдин йигитларда руҳий босим мавжуд эди. Машғулотларда барчаси ўхшамоқда, аммо ўйлаганларимиз ўйинда у қадар ўхшамаяпти. Бугун тартибли ҳаракат қилдик ва натижа учун ўйнадик.

Клубдаги барча жамоани юқори ўринларга чиқишини истайди. Аммо бунинг учун вақт керак. Аввало ёш иқтидорларни тарбиялаш, селекция олиб бориш, клубдаги инфратузилмани яхшилаш, ишонч ва албатта сабр керак. Барчаси амалга оширилса, «Сўғдиёна»да кўрсатган натижадан ҳам яхшисига эришиш мумкин. Бироқ бу ҳақида гапиришга ҳали эрта, босқичма-босқич ҳаракат қилиб борамиз.

Иминовнинг захирадан майдонга тушиши олдиндан режалаштирилган эди. Сўнгги 20-25 дақиқада ўйинимизни кучайтирадиган футболчини майдонга туширишимиз зарур эди”. – деди Бақоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!