Улуғбек Бақоев "Бунёдкор"га қарши ўйин олдидан: Мағлубиятга учрамайдиган жамоанинг ўзи йўқ
Суперлига 25-тур “Сўғдиёна” – “Насаф” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда "Насаф" клуби матбуот хизмати хабар берди.
- Авваламбор, йигитларга рахмат айтмоқчиман. Беллашув биз хоҳлагандек бўлиб ўтмади. Беллашувда уч хил тактик режаларни қўллаб кўрдик. Таваккал қилдик. Ютишни хоҳлагандик, лекин бу футбол. Натижа адолатли бўлди, деб ўйлайман. Учрашувга ташриф буюрган барча мухлисларга ўз миннатдорчилигимини билдираман.
Бизда ҳали имконият бор ва биз охиригача курашамиз. Агарда мавсум бошидага ҳолат билан солиштирадиган бўлсак ҳозир бизда умуман бошқача вазият.
Рўзиқул Бердиев тартибли инсон. “Насаф” жамоаси ҳам тартибли ўйин кўрсатишини яхши билар эдик. Уларга ҳам омад тилаб қоламан.
“Бунёдкор” жамоасига қарши режага асосан тайёргарлик олиб борамиз. Мағлубиятга учрамайдиган жамоанинг ўзи йўқ. Ғалаба учун майдонга тушамиз, - деди Бақоев.
Фикрлар