Улуғбек Бақоев: Дуранг адолатли натижа бўлди
“Қизилқум” – “Сўғдиёна” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев қуйидагича фикр билдириб ўтди:
- Бугун ҳар икки жамоа ҳам асосан олдинга ўтишга ва ҳужум уюштиришга уринди. Рақибда ҳам, бизда ҳам етарлича имкониятлар юзага келди. Якунда қайд этилган дуранг натижа адолатли бўлганини таъкидлай оламан. Йигитларга эса майдонда борларини бериб ҳаракат қилишгани учун раҳмат айтаман. “Қизилқум” жамоаси бугун яхши ўйин намойиш этди. Кенг тўп узатишлар ва қанотлар анча фаол ишлади. Рақиб сафида жароҳат олган футболчилар тезроқ тузалиб кетишларини тилайман, - деди мутахассис.
Манбаа: ПФЛ
Фикрлар