Асосий мазмунга ўтиш

Улуғбек Бақоев: Исталган жамоани ютиш мумкин

Изоҳлар: 3

Ўзбекистон Сoca Cola Суперлигаси 5 туридан ўрин олган «Локомотив» ва «Сўғдиёна» жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейин жиззахликлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди:

«Локомотив» клуби Суперлигадаги энг яхши таркибга эга жамоалардан бири. Ундан ташқари, улар мамлакат вице-чемпиони ҳисобланишади. Жиддий тайёргарлик кўрдик. Қийин ўйин бўлишини билган эдик ва кутганимиздек баҳс бўлиб ўтди.

Биз ҳар бир жамоани ҳурмат қиламиз. Уларнинг статусидан қатъи назар ҳар бир учрашувга максимал равишда тайёргарлик кўрамиз.

Бу – футбол. Агар барча футболчилар ўзларига юкланган вазифани 100 фоиз тўғри бажаришса, исталган жамоани мағлуб этиш мумкин.

Биз ҳар бир учрашувга ғалаба учун майдонга тушамиз. Менинг олдимга ҳам айнан шу вазифа қўйилган. Мавсум якунида кўрсатган ўйинимизга мос бўлган поғонани эгаллаймиз", - дейди Ўзбекистон МТЖ собиқ ҳужумчиси.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ