Улуғбек Бақоев жамоасининг натижасидан қониқдими ёки...

“Сўғдиёна” клуби Навоийда “Қизилқум” билан дуранг ўйнагач, учрашувдан сўнг, жиззахликлар устози Улуғбек Бақоев қуйидагиларни айтди:

- Тўғрисини айтсам, ўйин тенг курашлар остида кечди, биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам. Иккала жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Биз биринчи бўлиб гол урдик. 1:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганимизда ҳисоб тенглашди. Шундан кейин ҳам бизда ҳам, уларда ҳам имкониятлар юзага келди. Ҳисоб адолатли бўлди деб ўйлайман. Футболчиларга миннатдорлик билдираман. Йигитларнинг ўйинидан қониқдим. “Қизилқум”га эса омад тилайман.

Ҳар бир ўйинга тайёргарлик олиб борамиз. Бугун тактик схемани ўзгартирдик. Ўйинчимиз жароҳат олди, шу сабабли услубимизни ўзгартиргандик. “Қизилқум”да бу йил яхши жамоа шаклланибди. Улар юқори ўринларга кўтарила олади, – деди,Бақоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!