Улуғбек Бақоев: "Мен ҳам сеҳргар эмасман"

Cоcа-Cоlа Суперлига 6-тури доирасида меҳмонда «Олимпик»га имкониятни бой берган «Бухоро» клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев мағлубият сабаблари, Станиславлиевич, профессионаллик ва психология ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Ўйин бошида футболчилар ҳаяжонланишди шекилли, яна тезкор гол қўйиб юбордик. Кейинчалик ўйинга киришиб кета олмадик. Қаердадир нимадир яратишга, ўйинни яхшилашга интилдик, аммо гол ура олмадик. Футболда голсиз натижа бўлмайди. «Олимпик»ни эса бугунги ғалаба билан табриклайман.

«Александр Станисавлиевич жароҳати боис анча вақт майдонга туша олмади. Энди-энди майдонга туша бошлади. Ўйлайманки, бизга фойдаси тегади. Унинг кучли жиҳатлари кўп. Жамоага қўшилиб кетишига бироз вақт талаб этилади».

«Мен ҳам сеҳргар эмасман, ҳаммаси ҳам менга боғлиқ эмас. Футболчилар ҳам ўзларини профессионал эканликларини кўрсатишлари керак. Клуб билан шартномага эга ҳар қандай футболчи клуб ва шаҳар обрўси учун борини бериб ўйнаши керак».

«Сўнгги икки ўйинда гол уришни уддалай олмаяпмиз. Менимча, бу футболчиларнинг психологияси билан боғлиқ. Гол уришни қаттиқ исташяпти ва қаердадир хато қилишяпти. Мени қувонтираётгани бу – жамоа ўйинида ўзгаришлар кўзга ташланаяпти. Ўйинимизда сурат кўриниш бераяпти. Умид қиламанки, натижалар ҳали олдинда», - деди Бақоев.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!