Улуғбек Бақоев "Металлург" устидан қозонилган ғалаба ниманинг эвазига қўлга киритилгани борасида гапирди
Суперлига 22-туридан ўрин олган "Металлург" - "Сўғдиёна" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Бугун қийин ўйин бўлишини билгандик. "Металлург" кучли таркибга ега, тажрибали футболчилардан иборат. Бу рақибга қарши биринчи навбатда футболчиларни руҳан тайёрлашимиз керак еди. Буни уддаладик. Иккинчидан охирги ўйинларда гол киритолмаётгандик. Зарбасиз, голсиз натижага еришиб бўлмаслигини шогирдларга тушунтирдик. Қолаверса, дарвозабонимиз зўр ўйнади. Ундаги ишонч бошқа йигитларга ҳам кўчди. Милан Митрович "Пахтакор"га қарши баҳсда бир қатор хатоларга йўл қўйганди. Бугун эса у жамоамизни қутқарди. "Металлург" жамоасига кейинги учрашувларда омад тилайман, - деди Бақоев.
Фикрлар