Улуғбек Бақоев "Навбаҳор"га қарши дурангдан сўнг нималар деди?
Суперлига 20-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” учрашувидан сўнг, мезбонлар устози Улуғбек Бақоев ўйин борасида ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати хабар берди.
- Баҳс яхши ва жанговар руҳда кечди. Шогирдларимга жонкуярликлари, намойиш этган ўйинлари, мухлисларга эса жамоамизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлашгани учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.
“Навбаҳор” интизомли клуб, шунингдек, таркибида яхши, кучли футболчилар бор. Шу боис, наманганликларнинг бизга қарши қандай ўйин намойиш этишларини билган ҳолда, шунга яраша бўлажак баҳсга жиддий тайёргарлик кўргандик. Ўйин эса дуранг натижа билан якунланди, - деди мураббий.
Фикрлар