Улуғбек Бақоев: "Қизилқум"дан қўрққан эдик

"Авваламбор Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклайман. Халқимизга оилавий бахт, сиҳат-саломатлик тилайман. Ўйинга келадиган бўлсак, ўйин жуда охир тарзда ўтди. Озроқ қўрққан эдик. "Қизилқум" жамоаси турнир жадвалини хавфли худудида тургани боис улар ҳам очко йўқотмаслик учун майдонга тушишини билар эдик.

Биринчи бўлимда ёрқин ўйин кўрсатдик, иккинчи таймда эса аксинча йигитлар бўшашгандай бўлишди. Муҳими ғалаба қозондик. Бутун Жиззах халқини ҳамда "Сўғдиёна" мухлисларини бугунги ажойиб ғалаба билан табриклайман", - деди Бақоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!