Улуғбек Ҳақбердиев енгилмас боксчига қарши рингга кўтарилади
Ads

Профессионал боксчимиз Улуғбек Ҳақбердиев ўзининг навбатдаги жангини Эстониянинг Нарва шаҳрида ўтказади. 12 раунд этиб белгиланган ушбу тўқнашувда ҳамюртимизга қозоғистонлик енгилмас боксчи Аидос Ербоссунули рақиблик қилади.

Бу боксчи профессионал рингда 2015 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда ва шу вақтгача 7 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасига зафар қучган. Шулардан 6 тасини муддатидан олдин якунлаган.

Улуғбек Ҳақбердиев ҳисобида эса 4 та жанг 4 ғалаба мавжуд. Шулардан иккитасида нокаутга эришган. У сўнгги марта рингга 2017 йил сентябр ойида кўтарилган.