Умар Нурмагомедов нега нокаутга учради?
Америкалик таниқли мураббий Хавьер Мендес шогирди Умар Нурмагомедовнинг мағлубиятига сабаб бўлган хатони айтиб ўтди.
"Очиғи, ҳаммаси шунчалик тез содир бўлдики, бир лаҳзага ҳушимни йўқотиб қўйдим. Шок ҳолатида ўзимга: “Нима бўлди ўзи?” деб савол бердим. Чунки Умарни жуда яхши кўраман. Биласизми, сизга жуда азиз бўлган инсон мағлуб бўлса, бу янада оғирроқ қабул қилинади.
Хатога келсак, Сонг апперкот уришни кўзлаганди, ўша пайти Умар тейкдаун қилишга уринди ва бошини четга оғдирди. Натижада эса Ядонгнинг зарбаси айнан мувозанат нуқтасига тегди", — дея Мендеснинг сўзларини келтирди "Bloody Elbow" нашри.
Эслатиб ўтамиз, "UFC Fight Night 286" турнирида Сонг Ядонг 2 раундда Умар Нурмагомедовни нокаутга учратди.

Фикрлар