Умар Нурмагомедов яна ютқазди, энди навбат Ислом Махачевга!
Спорт таҳлилчиси Брендан Шауб россиялик Умар Нурмагомедовнинг мағлубияти юзасидан ўз фикрларини билдирди. Унинг таъкидлашича, навбатдаги мағлубият Ислом Махачевга тегишли бўлиши мумкин.
"Умарнинг натижаси Нурмагомедовлар жамоасининг “зирҳи”да кичик бўлса-да, ёриқ борлигини кўрсатди. Ўйлашимча, энди навбат Исломга етиб келди. Бу жуда ғалати эшитилади, биламан. Лекин энди рақиблар уларнинг жамоасидан камроқ қўрқади, деб ўйлайман. Чунки Нурмагомедовларни қандай енгиш мумкинлигига оид режа кўрина бошлади", — деди Шауб "Big Brown Breakdown" таҳлилий дастурида.
Эслатиб ўтамиз, "UFC Shanghai" турнирида Сонг Ядонг 2 раундда Умар Нурмагомедовни нокаутга учратди.

Фикрлар