Умар Нурмагомедов захира жангчисига айланадими?

  • 2 сентябрь, 13:50
  • 0
  • MMA

UFC шон-шуҳрат зали аъзоси ва оғир вазн тоифасида(120 кг) собиқ чемпион Даниэль Кормье мағлубиятсиз серия қайд этаётган россиялик Умар Нурмагомедов(18-0) ҳақида гапирди.

 “Кеча Умар Нурмагомедовни кўрдим ва ундан нега Шон О'Мэлли ва Мераб Двалишвили ўртасидаги чемпионлик жангини суғурта қилмаётганини сўрадим. У шундай дейди: "Агар мен дунёдаги энг зўри бўлсам, нега унвонни суғурталашим керак?!"  Бу унинг фикри. Демакки, Умар заҳирадаги жангчи бўлмайди", - дея Кормьенинг сўзларини келтирди Sports Rush портали.

Маълумот учун, Умар Нурмагомедов 2021 йилнинг январида UFC даги илк жангини ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!