Умтити "Барселона"дан кетмайди
Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Самюэль Умтити жамоасини ўзгартирмайди.
Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра франциялик футболчи ўзи иштирок этган ток шоуларнинг бирида “Барселона”да қоласизми деган саволга “ҳа” деб жавоб берган. Эслатби ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Умтити асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб бораётгани сабаб ёзда бошқа жамоага ўтиши борасида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Умтити жорий мавсумнинг асосий қисмини жароҳати сабаб ўтказиб юборди ва ҳозирча бор йўғи 10та ўйинда иштирок этди холос. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар