Умтити учун АПЛ гранди қизиқиш билдирмоқда

"Арсенал" "Барселона" марказий ҳимоячиси Самюэль Умтити хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Мавсумлар оралиғида ҳимоя чизиғини кучайтиришни ният қилган "канонирлар" франциялик футболчини ўзининг шорт-листига киритган. Ўз навбатида каталонияликлар ҳам жаҳон чемпиони билан мавсум сўнгида хайрлашишга қарши эмас.

Шунингдек, лондонликлар "Манчестер Юнайтед"нинг "Рома"да ижара асосида тўп сураётган ҳимоячиси Крис Смоллинг атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!