Умуман кутилмаган жамоа Альваресни қишда олиб кетади
“Челси” қишки трансфер ойнасида ҳужумчи Хулиан Альваресни Мадриднинг “Атлетико” клубидан сотиб олишни истамоқда ва бу трансфер бўйича ҳозирдан мадридликлар билан музокараларни бошлаб юборган.
Бу ҳақда indykaila News ижтимоий тармоқдаги X саҳифасида хабар берди.
Қайд этилишича, Лондон клуби “Атлетико”га тўғридан-тўғри огоҳлантириш берган:
“Биз январь ойида унинг ортидан келамиз”.
Альварес 2024 йил ёзидан буён “Атлетико” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда аргентиналик футболчи барча мусобақаларда 49 та учрашувда иштирок этиб, 20 та гол урди ва 9 та голли узатма амалга оширди.
Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, Хулиан Альвареснинг бозор қиймати 120 миллион еврога баҳоланган.
Ёзда Хулиан Альварес “Атлетико”дан “Барселона”га ўтмоқчи бўлди. Лекин клуб уни рақиб жамоага қўйиб юбормади. Ҳужумчининг ўзи “Арсенал” ва “Манчестер Сити” таклифларини қабул қилмади.

Фикрлар