Унаи Эмери Мбаппега испан клубига ўтишни тавсия қилди

Франциялик мураббий Унаи Эмери ПСЖ форварди Килиан Мбаппега келажаги борасида ўз тавсияларини берди. "Арсенал" собиқ устозининг фикрича, Испанияга кўчиб ўтиш Мбаппенинг карьерасига ижобий таъсир ўтказиши мумкин экан.

"Мен Килианни Ла Лигада кўришни истардим. Унда дунёнинг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун барча имконият бор. Агар у Испаниянинг гранд клубларидан бирига ўтадиган бўлса, бунга эришиши осонроқ бўлади", - дейди Унаи Эмери.

Эслатиб ўтамиз, Унаи Эмерининг ўзи 2016-2018 йиллар мобайнида Париж клуби бош мураббийи сифатида фаолият юритган.